16:25 / 28.06.2020
2 119

Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятда июль ойидан бошлаб «Евро-5» ёқилғисига эга шохобчалар пайдо бўлиши керак

Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятда июль ойидан бошлаб «Евро-5» ёқилғисига эга шохобчалар пайдо бўлиши керак
Июль ойидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шарида «Евро-5» стандарти талабларига жавоб берадиган, юқори сифатли дизель ёқилғиси ва бензин бўлган камида битта ёқилғи қуюш шохобчаси очилиши керак. Ушбу вазифа Президентнинг 25 июндаги Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги фармони билан Энергетика вазирлигига топширилган.

Маълумотларга кўра, «Евро-5» стандартига оид ёқилғилар «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг шохобчалари орқали сотилади. Бундан ташқари, маълум қилинишича, Jizzakh Petroleum компанияси ҳам худди шу турдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларини очишни режалаштирмоқда, у «Ўзбекнефтгаз» ва хориж мамлакатларидан импорт қилинган ёқилғиларни харид қилади.

Аввалроқ Фарғонада 2023 йилдан бошлаб Аи-92 бензин ва «Евро-5» стандартидаги дизель ишлаб чиқарилиши тўғрисида маълум қилинганди.

«Евро-5» — зарарли ва чиқинди газлар таркибини тартибга солувчи экологик стандарт. 2008 йилдан буён Европа Иттифоқидаги барча янги юк машиналари, 2009 йил 1 сентябрдан барча енгил машиналар учун мажбурий қилиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси 2017 йилнинг июнь ойида «Ўзбекнефтгаз» ва Gaz Project Development Central Asia (Gazprom International компаниясининг филиали) томонидан ташкил қилинган. Лойиҳага кўра, иштирокчиларнинг устав фондидаги улуши қайта тақсимланган, «Ўзбекнефтгаз»нинг улуши 60 фоиздан 30 фоизга камайган, хорижий таъсисчиларнинг улуши эса 40 фоиздан 70 фоизга ошган.

Айни пайтда таъсисчилар таркибидан Belvor Holding Limited (68 фоиз), «Ўзбекнефтгаз» (30 фоиз) ва Gaz Project Development Central Asia (2 фоиз) ўрин олган. Jizzakh Petroleum’нинг раҳбари Шокир Файзуллаев ҳисобланади. У аввал «Ўзбекнефтгаз» раиси ва иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятда июль ойидан бошлаб «Евро-5» ёқилғисига эга шохобчалар пайдо бўлиши керак