
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 76 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 30 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8298 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.
29 июнь куни 274та янги ҳолат аниқланди. Шунингдек, Тошкент, Сурхондарё, Бухоро, Наманган ва Самарқандда жами 167 киши соғайиб, шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 5496 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 2778 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар