18:50 / 01.07.2020
4 238

Озода Нурсаидова Сардоба фалокатидан жабрланган 5 та оилага уй топширди (фото)

Озода Нурсаидова Сардоба фалокатидан жабрланган 5 та оилага уй топширди (фото)
Таниқли санъаткор Озода Нурсаидова Сардоба фожиасидан жабрланган 5 та оилага Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги кўп қаватли уйлардан совға қилди.

«Дарё»нинг хабар беришича, 4 та 3 хонали уй кўп болали, 1 та 2 хонали хонадон эса ёш оилага туҳфа этилди.

«Ўзбеклар азалдан саҳоватпеша, танти халқ. Бу бизнинг қонимизгача сингиб кетган. Сардобадаги фожиа барча ўзбекистонликлар қатори мени ҳам жуда таъсирлантирди. Ҳукуматимиз ва халқимизнинг сардобаликларга ёрдам бераётганини кўриб, биз ҳам қўлдан келганча кўмаклашишга қарор қилдик.

Ўтган йили бу кўп қаватли уйларни бир тадбиркор укамиз билан яхши ниятларда олгандик. Ушбу хонадонларнинг 5 тасини яхшилик йўлида жабрланувчиларга совға тариқасида туҳфа этдик. Уйнинг 3 тасини мен, 2 тасини эса «Акмал ёш куч» МЧЖ раҳбари салкам бир ой давомида қайта таъмирдан чиқариб, ҳадя қилдик.


Ушбу уйларда яшаш истагида бўлган юзлаб оиладан таклифлар тушди. Биз уларнинг ичидан 5 тасини танлаб олдик. Бу жараён албатта, осон кечмади. Муносибларни саралашда ҳокимлик, МФЙлар вакиллари ҳам яқиндан ёрдамлашди. Уйларни жиҳозлашда мухлисларим, юртдошларимиз ҳам ҳомийлик кўрсатишди. Барчасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаммамиздан Яратган рози бўлсин», — деди Озода Нурсаидова журналистларга берган интервьюсида.

Фото: Маданият вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Маданият вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Маданият вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Маданият вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Маданият вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Маданият вазирлиги ахборот хизмати

«Эйвалек» МФЙ раиси Ҳамида Эшбоеванинг таъкидлашича, Сардобадан кўчиб келган аёллар учун тикув цехида, эркакларга эса бетон ишлаб чиқариш заводида иш ўринлари ҳозирланган.

«Мазкур кўп қаватли уй 1986 йилда қурилган. Ўша пайтда ичимлик суви танқислиги боис одамлар 5 йил яшагач, барчаси аста-секин бу ерни тарк этишган. Кейинчалик қаровсиз манзарага айланди.

‘Обод марказ’ дастури доирасида ушбу уйлар тадбиркорларга берилиб, таъмирдан чиқарилмоқда. Эҳтиёжманд оилалар кўчиб кела бошлашяпти. Сув муаммоси август ойига қадар «Обод марказ» дастури асосида тўлиқ ҳал этилиши кўзда тутилган.

Озода Нурсаидованинг ташаббусидан албатта қувондик. Чунки у кўп йиллар ташландиқ ҳолатда бўлган уйларни таъмирлаб, ичини зарур жиҳозларга тўлдириб берди.

Сардобадалик янги маҳалладошларимиз тикув цехи ва бетон ишлаб чиқариш заводига ишга, фарзандлари эса мактаб ва боғчаларга жойлаштирилади
», — деди Ҳамида Эшбоева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озода Нурсаидова Сардоба фалокатидан жабрланган 5 та оилага уй топширди (фото)