15:23 / 06.07.2020
2 639

Россиялик туристлар энг кўп Ўзбекистонга бўлган парвозлар билан қизиқмоқда

Россиялик туристлар энг кўп Ўзбекистонга бўлган парвозлар билан қизиқмоқда
Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган.
OneTwoTrip компанияси ходимлари ижтимоий тармоқда сўров ўтказишган, унда 1706 киши иштирок этган. Россияликлардан келажакда халқаро парвозлар тикланиши билан улар чет элда дам олишга тайёргарлик кўраётгани ёки йўқлиги ҳақида сўралган, деб ёзади Спутник.

Сўровда иштирок этганларнинг 31 фоизи улар, албатта, бормоқчи бўлган мамлакат, шаҳар ва диққатга сазовор жойлар рўйхатини тузган. 33 фоизи бошқа мамлакатларга саёҳат учун пул ажратиб қўйган. Респондентларнинг 48 фоизи чипталар нархини диққат билан кузатишини айтган.

OneTwoTrip маълумотларига кўра, уларнинг энг кўп мижозлари Москвадан Тошкент ва Самарқанд (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон), Ўш ва Бишкек (Қирғизистон), Ереван (Арманистон), Боку (Озарбайжон), Истанбул (Туркия) ва Минск (Беларусь)га бўлган парвозлар билан қизиқишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиялик туристлар энг кўп Ўзбекистонга бўлган парвозлар билан қизиқмоқда

Жамият янгиликлари