05:23 / 16.07.2020
2 236

АҚШ: Машҳур қўшиқчи Рианна ҳамда унинг дўстлари нега прокурорга мурожаат қилишди?

АҚШ: Машҳур қўшиқчи Рианна ҳамда унинг дўстлари нега прокурорга мурожаат қилишди?
Биламизки, АҚШда юзага келган қатор оммавий намойишлар сабаби Жорж Флойднинг ўлими билан боғлиқ ҳолат эди. Бироқ BBC.com хабарига кўра, дунё таниган машҳурлар Рианна, Жей-З ҳамда бошқа яна ўнлаб машҳур шахслар 2010 йилда содир бўлган яна шунга ўхшаш ҳолат юзасидан Суд иши қайта кўриб чиқилишини талаб қилишмоқда.

Улар АҚШнинг бош прокурори ҳамда энг кучли ҳуқуқшуноси ҳисобланган Уилям Баррга йўллаган мактубида Данрой Ҳенри исмли DJ оқ танли полиция офицери томонидан ноҳақ отиб ўлдирилганлиги ҳақида баён қилишган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, DJ қотиллик содир этилган кеча дўстлари билан битирувчилар кечасини нишонлаш учун барга борган ҳамда у ерда жанжал келиб чиққан. Воқеа жойига полиция чақирилган.

DJ дўстлари билан кўчага чиқиб, машинасига ўтирган, оқ танли полициячи келиб машинани тўхтатган ва уни машинадан олиб чиққан. Шу ерда уни отиб ўлдирган. Бироқ суд ишида полициячи оқланган. Ҳенрининг оиласи адолат истаб бир неча бор судни ишни қайта кўриб чиқишга даъват қилган. Бироқ уларнинг талаблари бажарилмаган.

Машҳур инсонлар аралашуви натижасида бу даъво ҳам АҚШда иккинчи марта кенг оммавий намойишларга сабаб бўлмаслигини тилаб қолардик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ: Машҳур қўшиқчи Рианна ҳамда унинг дўстлари нега прокурорга мурожаат қилишди?