16:48 / 20.07.2020
2 268

Банк фойдасига қарздорлик ундирилди

Банк фойдасига қарздорлик ундирилди
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 4 июндаги ижро варақасига асосан, қарздор “HAZORASP PAXTATOZALASH” АЖ дан ундирувчи АТБ AGROBANK Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 531.740.000 сўм қарздорлик ундириш белгиланган.

Мазкур қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп туман бўлими иш юритувига 2020 йил 18 июнда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълумот учун юборилган.

Бюронинг Ҳазорасп туман бўлими ходимларининг мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида олиб борган ижро харакатлари хамда тушунтириш ишлари натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, АТБ Agrobank Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банк фойдасига қарздорлик ундирилди