Товар моддий бойликларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишини олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Б.А. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, тиркаманинг остки қисмида умумий қиймати 21 миллион сўмлик 2250 метр «Осма шиплар учун йўналтирувчи” товарлари ҳамда
6 ўрамда жами 1858 метр “осма шиплар учун резина” товарлари яширилганлиги аниқланди.
Мазкур постнинг ўзида яна битта ҳолатда, фуқаро И.П. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган умумий қиймати 17 миллион сўмлик жами 1750 метр “Осма шиплар учун йўналтирувчи” ҳамда 6 ўрамда жами 1584 метр “осма шиплар учун резина” товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди