14:08 / 22.07.2020
1 904

Божхона имтиёзларидан мақсадсиз фойдаланиш фош этилди

Божхона имтиёзларидан мақсадсиз фойдаланиш фош этилди
Мамлакатда ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, чет эл капиталини жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган. Шу билан бирга, бундай эркин иқтисодий зоналарда ташкил этилган корхоналарга ер ажратилиши, солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши белгилаб қўйилган. Лекин айрим нопок тадбиркорлар томонидан эса бундай имтиёзлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга бўлган уринишлар учраб туради.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидан бирининг фаолиятини ўрганишди.

Тартиб таомилларга кўра, ушбу ҳудудда фаолият юритаётган эркин иқтисодий зона иштирокчиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги ПҚ-4931-сонли Қарори талаблари асосида четдан олиб келган умумий қиймати 56 минг АҚШ долларига тенг бўлган 28 минг дона велосипед шиналаридан ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиши керак эди.

Бироқ “уддабурон” тадбиркор шиналарни олиб келишга олиб келди, бироқ уларни маҳаллий бозорда сотиб юборди.
Натижада тадбиркорга нисбатан қўлланилган 121 миллион сўмлик божхона имтиёзлари бекор қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхона имтиёзларидан мақсадсиз фойдаланиш фош этилди