date
views 2 335

Энди бола туғилганда бирданига поликлиникага ҳисобга олинади, боғчага жойлаштириш учун рўйхатга қўйилади, пропискага қўйилади

Энди бола туғилганда бирданига поликлиникага ҳисобга олинади, боғчага жойлаштириш учун рўйхатга қўйилади, пропискага қўйилади
Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиев Kun.uz мухбирига давлат хизматлари марказларида синов тариқасида композит хизматларни ишга туширилиши кутилаётгани, бунда фуқаро битта ариза бериш эвазига бир нечта хизматдан бирйўла фойдаланиш имкониятига эга бўлишини маълум қилди.

«Яқинда синов тариқасида композит хизматларни ишга туширамиз. Композит хизмат нима дегани? Бунда фуқаро битта ариза бериш эвазига бир нечта хизматдан бирйўла фойдаланади. Масалан, бола туғилганда унга бирйўла бешта, яъни туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш, бир марталик суюнчи пули олиш, оилавий поликлиникага ҳисобга қўйиш, болани боғчага жойлаштириш учун рўйхатга қўйиш, пропискага қўйиш хизматлари кўрсатилади.

Ўтган ҳафта жума куни ишга туширишимиз керак эди, белгиланган муддатдан бироз кечга қолдик. Идоралар билан интеграция масаласида айрим техник масалаларни ҳал қилиш кутганимиздан кўпроқ вақт талаб қилди. 24 июль куни композит хизматларини тест шаклида ишга туширмоқчимиз
», деди Нўъмон Муҳаммадиев.

Январь ойида ўз ичига туғилишни рўйхатга олиш, фарзанд туғилганда бир марталик нафақа тўланиши, болани мактабгача таълим муассасасига рўйхатга қўйиш каби хизматларни олган композит хизматни жорий этиш устида ишлар олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди бола туғилганда бирданига поликлиникага ҳисобга олинади, боғчага жойлаштириш учун рўйхатга қўйилади, пропискага қўйилади