19:47 / 24.07.2020
4 546

Коронавирусга чалинган беморлар уйда даволанаётганда нималарга эътибор қилиши керак?

Коронавирусга чалинган беморлар уйда даволанаётганда нималарга эътибор қилиши керак?
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилованинг таъкидлашича, амбулатор шароитда, яъни уйда даволанаётган коронавирусга чалинган беморлар уйда фақат ниқобда юриши, бир марталик ниқоблар ҳар икки соатда алмаштирилиши, дока ниқобларни эса кирсовунда яхшилаб ювиб, дазмоллаб қайта ишлатиш керак.

«Уйда бемор бўлса, бу беморни алоҳида алоҳидалаш керак ва бемор уйда фақат ниқобда юриши керак. Бир марталик ниқоблар ҳар икки соатда алмаштирилиши, дока ниқобларни эса кирсовунда яхшилаб ювиб, дазмоллаб, қуритиб қайта ишлатиш мумкин.

Бемор ишлатаётган идишлар, ўрин-кўрпалар алоҳида ювилиб, зарарсизлантирилиши керак. Касал бўлган хонадонга меҳмон чақириш ёки бу хонадонда яшовчиларнинг кўчага чиқиши мумкин эмас. Рўзғор учун зарур нарсаларни олиб келишга эҳтиёж туғилганда фуқаролар бу борада қўшнилари, яқин танишларидан илтимос қилишларига тўғри келади.

Бундан ташқари, карантинга олинган муассасаларда маҳалла фуқаролик йиғини фаоллари беминнат хизмат қилишмоқда. Улар ҳам ўз ҳудудларида жойлашган, изоляцияга олинган хонадонларга дориларни етказиб беришмоқда, бозорликларни қилиб беришаяпти. Шу сабабли эҳтиёж туғилганда маҳалла фуқаролик йиғинларига ҳам мурожаат қилиш лозим
», дейди Барно Одилова.

Мутахассис, шунингдек, уйда даволанаётган коронавирус беморлари қандай овқатланиши кераклигига ҳам тўхталиб ўтди.
«Беморнинг овқатланиши, унинг жисмоний фаоллиги жуда муҳим. Бемор кунига уч маҳал асосий овқат ва икки маҳал ёрдамчи овқат тановул қилиши керак бўлади – соат 11:00 ва 16:00да қўшимча овқатларни бериш зарур. Овқатларимиз асосан суюқликлардан иборат бўлиши керак.

Бемор ичаётган суюқлик мидори кунига 3–5 литр бўлиши, бу даврда биз турли доривор ўсимликлар шифобахш ўтларлан тайёрланган дамламалар, масалан, занжабилли чой, лимонли чойдан тез-тез ичиб юриш тавсия этилади. Лекин лимонли чойни ичишда бироз эътиборли бўлиш, агар беморда аллергик касалликларга мойиллик, қандли диабет, гипотония касалликлари бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак
», дейди Барно Одилова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга чалинган беморлар уйда даволанаётганда нималарга эътибор қилиши керак?