20:48 / 24.07.2020
5 046

Қўшмачи йигитга жазо тайинланди

Қўшмачи йигитга жазо тайинланди
Иллюстратив фото
Тан олайлик, охирги пайтларда қўшмачилик ёки фоҳишахона сақлаган аёллар ҳақида кўп гапирилмоқда, шундай жиноят содир этганлари тегишли тартибда жазога тортилаётгани ҳам бор гап. Эркак киши бўла туриб қўшмачилик қилсачи...

2020 йилнинг 9 июль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди очиқ суд мажлисида қўшмачилик қилиш ва фоҳишахона сақлаш жиноятини содир этганликда айбланган йигитга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Судланувчи О.Н 2020 йил 8 май куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Роҳат кўчасида қўшмачилик қилиш мақсадида интернетдаги сайтларнинг бирига «Назо» номи остида 1999 йилда туғилган А.Сни фоҳишалик билан шуғулланишига мижоз топиш учун эълонни жойлаштириб, ҳар бир мижоздан тушган пулларни ярмини олиб турган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 08.05.2020 йилдан 12.05.2020 йилга қадар бўлган вақтда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Роҳат кўчасидаги уйни У.Здан шаърий никоҳда бўлган турмуш ўртоғи Ч.Г билан бирга вақтинча истиқомат қилишини айтиб алдаб, ижарага олиб, мазкур хонадонга А.С ва Ч.Гларни фоҳишалик билан шуғуланиши учун жойлаштириб, шарт-шароит яратиб бергани эвазига А.Сдан умумий ҳисобда 300.000 сўм пул маблағларини олган.

Суд, О.Нга ЖКнинг 59-моддасига асосан 400 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлади.

Ш.Жуманиязов,
Яккасарой туман суди судья ёрдамчиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўшмачи йигитга жазо тайинланди