17:00 / 02.08.2020
1 841

Хайрия ёрдамлари биринчи навбатда кимларга етказилиши маълум қилинди

Хайрия ёрдамлари биринчи навбатда кимларга етказилиши маълум қилинди
Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига келиб тушган мурожаатлар ҳақида маълумот берилди.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари томонидан қийин ва оғир аҳволга тушиб қолган оилалар рўйхатини ишлаб чиқишда биринчи навбатда эътибор қаратиладиган оилалар ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, қуйидаги тоифадаги оилаларга биринчи навбатда кўмак кўрсатилади:
- Таъминот манбайи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;
- ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;
- ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;
- ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;
- 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);
- ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
- меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

Бундан ташқари, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига келиб тушган мурожаатлар ҳақида маълумот берилди.
«2020 йил 1 август куни ҳудудлардаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига жами 8 минг 371та мурожаат келиб тушган. Ҳудудларда ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 22 минг 170та ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдами кўрсатилган.

2020 йил 14 июлдан 1 августга қадар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига жами 108 минг 755та мурожаат келиб тушган ва Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 194 минг 214та ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдамлари кўрсатилган.

Ҳозирда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларидаги жами 3060 нафар волонтёр ёшлардан 682 нафари Call-марказларда аҳоли мурожаатларини қабул қилишга ҳамда 2378 нафари хонадонларга маҳсулотлар етказиб беришга кўмаклашмоқда
», деган агентлик вакили.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хайрия ёрдамлари биринчи навбатда кимларга етказилиши маълум қилинди