13:00 / 11.08.2020
2 056

Айрим тоифадаги жиноят ишлари соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади

Айрим тоифадаги жиноят ишлари соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади
Президент суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган фармонни имзолади.

Ўзбекистонда айбига иқрорлик бўйича келишув институти киритилмоқда. Унга кўра, айрим тоифадаги жиноятлар бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, шунингдек, келтирилган зарарни бартараф этган тақдирда унга нисбатан қонунда белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан кўп бўлмаган миқдори ва (ёки) муддатигача жазо тайинланади.

Бундан ташқари, эндиликда ушбу тоифадаги жиноят ишлари соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиб, фуқаролар ортиқча оворагарчилигининг олди олинади.
Тошкент шаҳар прокуратураси тергов бўлинмалари ва Ички ишлар бош бошқармаси тергов бошқармасининг фаолияти халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ намунавий тарзда ташкил этилади.

Ушбу тергов бўлинмалари замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, процессуал ҳаракатларни аудио ва видеога қайд этиш тизимлари ҳамда стенография қилиш ускуналари билан таъминланади.

Тергов хоналари замонавий тарзда, халқаро стандартларга мослаштирилиб, шахсларнинг ҳимоячи билан холи учрашиши учун мўлжаллаган ҳолда ташкил этилади.

Шу билан бирга, тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш чоралари кўрилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Айрим тоифадаги жиноят ишлари соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади