23:30 / 13.08.2020
2 982

Юк автотранспорт воситаларининг божхона тўловларисиз олиб кириш учун қўлланган найранглар наф бермади

Юк автотранспорт воситаларининг божхона тўловларисиз олиб кириш учун қўлланган найранглар наф бермади
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 6 мартдаги “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4230-сон қарорига биноан 2022 йил 1 январга қадар ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари божхона тўловларидан озод қилинган.

Республикамиз божхоначилари томонидан аниқланган навбатдаги ҳолатларда эса мазкур имтиёзни суистеъмол қилишга бўлган уринишларнинг олди олинди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида фуқаро Нуртаев номига хориждан келтирилган “KIA BONGO III” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг музлатгичли юкхонаси эски ва умуман ишламаслиги, ёқилғи қуйиш баки янги ўрнатилганлиги, двигател ва ёқилғи баки бир-бирига умуман уланмаганлиги, ҳужжатларда автотранспорт дизелда ҳаракатланишиши кўрсатилган бўлса-да, ундаги двигатель бензин ва газда ҳаракатланиши аниқланди.

Божхона кўриги давомида маълум бўлишича. Фуқаро Нуртаев божхона органларига нотўғри маълумотларни тақдим этиш орқали салкам 230 млн. сўмлик божхона имтиёзларидан фойдаланишни кўзлаган экан.

Мазкур ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автотранспорт воситаси вақтинча сақловга олинди.
Шу каби ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳам фош этилди.

“Тўрткўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тумандаги маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган 3 та “Howo” русумли юк автотранспорт воситалари эксперт-криминалистика текширувларидан ўтказилганида, ушбу юк машиналари ҳужжатларда кўрсатилганидек, 2019 йилда эмас, балки 2014-2015 йилларда ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.

Шу тариқа ўртача бозор нархи 1 млрд. 345 млн. сўмни ташкил қилувчи мазкур транспорт воситаларини божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди ҳамда уларга нисбатан салкам 650 млн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳолат юзасидан фуқарорлар Нарбаев ва Аллабергеновларга нисбатан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан аниқланган набатдаги “уддабуронлик” ҳам шу мавзуга доир.

Хориждан олиб келинган “HYUNDAI PORTER II” автотранспорт воситасини божхона кўригидан ўтказиш давомида “уддабурон тадбиркор” 324,3 миллион сўмлик божхона имтиёзларига эга бўлиш учун анча “тер тўккани” аниқланди.

Ҳужжатларда музлатгичли юкхонага эга транспорт воситаси сифатида қайд этилган мазкур автомашинанинг рефрижератор эшиклари аслида синган ва эски ҳолатда эканлиги, устки қопламалари занглаганлиги ҳамда музлатгич мотори ҳам эски эканлиги маълум бўлди.

Ушбу автотранспорт воситаси ҳам қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юк автотранспорт воситаларининг божхона тўловларисиз олиб кириш учун қўлланган найранглар наф бермади