
МИБ Яккасарой туман бўлими иш юритувида бўлган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 07.01.2019 йилдаги №4-1001-1803/16186-сонли ижро варақасига асосан қарздор “Premium Stone Supply” МЧЖдан ундирувчи АТБ “АСАКА” фойдасига 11 045 876 158,03 сўм кредит қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаровдаги мол мулкларга қаратиш ҳамда қарздор “Premium Stone Supply” МЧЖдан давлат фойдасига 116 млн. сўм давлат божи ундириш ҳақидаги ижро хужжати келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ушбу ижро ҳужжати Қонуннинг тегишли моддаларига асосан қўзғатилган ва қарздорга суд қарори ижросини бажаришлик учун 15 кун ихтиёрий муддат берилган бўлсада қарздор “Premium Stone Supply” МЧЖ томонидан суд қарори ижроси бажарилмаган.
Бюронинг Яккасарой туман бўлими томонидан юқоридаги қарздорликларни ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва бунинг натижасида жорий йилнинг 03 август куни қарздор “Premium Stone Supply” МЧЖдан ва банк ўртасида келишув шартномаси имзоланиб, 11 млрд. сўм кредит ҳамда давлат фойдасига 116 млн. сўмлик давлат божи тўлиқ ундирилиб ижро иши амалда тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар