13:20 / 09.09.2020
1 992

МИБ: маҳаллий бюджетга 11 млрд. 638 млн.сўм ундирилди

МИБ: маҳаллий бюджетга 11 млрд. 638 млн.сўм ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари томонидан иш юритувдаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг амалдаги Қонунларда белгиланган муддатларда ижро қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатилиб, бу йўналишда Бюронинг туман-шаҳар бўлими давлат ижрочиларининг масъулияти оширилиб, давлат ижрочисининг иш юритувидаги мавжуд ижро ишларининг белгиланган кунлик режа асосида ижросини ўз муддатида ва сўзсиз таъминлаш борасида бир қатор натижавий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 29.08.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор К.Абдурасулов ва И.Кадировларнинг иши бўйича ашёвий далил тариқасида олинган, 1.136.000 АҚШ доллари, 77.830 евро, 21.018.670 россия рубллари, 803 АҚШ доллари, 31.700 қозоқ тенгеси ва 10 евро пул маблағларини давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувига 29.08.2020 йилда ижро иши қабул қилинган эди.

Бюронинг Гулистон шаҳар давлат ижрочилари томонидан ушбу ижро ҳужжатларига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, юқорида кўрсатилган пул маблағлари шу куннинг ўзида конвертация қилиниб, ўзбек сўми ҳисобида бўлимнинг АТИБ “Ипотека банк” Сирдарё филиалидаги маҳсус ҳисоб рақамига ушлаган орган чегирмаси ушлаб қолиниб, 12.863.479,7 минг сўм тушган ва ВМ 200 сонли қарори асосида 11.638.386,4 минг сўм махаллий бюджетга ҳамда қолган 1.225.093,3 минг сўм Мажбурий ижро бюроси фондига ўтказилиши таъминланиб, ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: маҳаллий бюджетга 11 млрд. 638 млн.сўм ундирилди