
2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3,7 млрд долларни ташкил этди. Бу – 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 209 млн долларга ёки 5,4 фоизга кам.
Бу ҳақда 10 сентябрь куни Марказий банкнинг асосий ставкани 15 фоиздан 14 фоизга тушириш ҳақидаги қарори юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Пул ўтказмалари айниқса март-апрель ойларида сезиларли камайган (пандемия муносабати билан Россияда ишланмайдиган ҳафталар эълон қилинганди), май ойида апрелга нисбатан икки баробарга ошган.
Шу билан бирга, пул ўтказмалари июнь ва август ойларида ўтган йилги кўрсаткичдан ошгани қайд этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар