Турон якка кураши асосчиси Баҳодир Саидов вафот этди

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Юзлаб халқаро тоифадаги спортчиларни тарбиялаган жонкуяр мураббий, спорт фидойиси, Баҳодир Саидов 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Якка кураш спорт турлари билан ёшлигидан шуғулланган Баҳодир Саидов 1981 йилда ҳозирги Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлаган. У 40 йилдан ортиқ вақт давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатиб, мамлакатимиз спорти ривожига улкан ҳисса қўшган инсон эди.
Баҳодир Саидов 1992 йилда Турон якка кураши спорт турига асос солган эди. Бугунги кунда бу спорт тури билан юртимизда ўн минглаб ёшла шуғулланмоқда.
Баҳодир Саидов узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол федерациясида масъул лавозимларда меҳнат қилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Юзлаб халқаро тоифадаги спортчиларни тарбиялаган жонкуяр мураббий, спорт фидойиси, Баҳодир Саидов 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Якка кураш спорт турлари билан ёшлигидан шуғулланган Баҳодир Саидов 1981 йилда ҳозирги Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлаган. У 40 йилдан ортиқ вақт давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатиб, мамлакатимиз спорти ривожига улкан ҳисса қўшган инсон эди.
Баҳодир Саидов 1992 йилда Турон якка кураши спорт турига асос солган эди. Бугунги кунда бу спорт тури билан юртимизда ўн минглаб ёшла шуғулланмоқда.
Баҳодир Саидов узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол федерациясида масъул лавозимларда меҳнат қилган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…