date
views 2 096

Президент Шуҳрат Ғаниевни бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқлади

Президент Шуҳрат Ғаниевни бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқлади
Президент фармони билан Шуҳрат Мадаминович Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

Шуҳрат Ғаниев 2011-2012 йилларда Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган, 2012 йилдан буён Фарғона вилояти ҳокими сифатида ишлаган.

У энди 2020 йил февралидан буён бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб, сентябрь ойида коронавирус оқибатида вафот этган Ўктам Барноев ўрнини эгаллади.

25 сентябрь куни Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзодини маъқуллаганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Шуҳрат Ғаниевни бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқлади