17:30 / 03.10.2020
4 260

Коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси айтилди

Коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси айтилди
Ўзини ўзи даволаш коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси саналади. Бу ҳақда Н.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология Миллий тадқиқот марказининг латент инфекциялар микробиологияси бўлими бошлиғи Виктор Зуев НСН эфирида маълум қилди, деб ёзади Спутник.

Агар мазангиз қочса ёки поликлиникага бора олмасангиз, шифокорни чақиринг ва унинг сўзларига қулоқ солинг. Ҳеч қачон ўзини ўзи даволаш билан шуғуллланманг. Бу бемор киши учун катта хато”, — деди Зуев.

Мутахассис коронавируснинг асосий аломати ҳид билиш қобилияти йўқолиши эканини таъкидлади, аммо бу грипп ва ЎРВИдан дарак ҳам бериши мумкин.

Ўз навбатида, вирусолог Анатолий Альштейн коронавируснинг енгил шаклида дори-дармон ва ўзини ўзи яккалаш имконияти бўлганда уйда даволаниш мумкинлигини қайд этди. Бироқ коронавирус ва гриппни фарқлаш учун тест топшириш зарур. Бунинг учун уйга шифокорни чақириб, керакли таҳлилларни топшириш талаб этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси айтилди