15:06 / 09.10.2020
2 705

МИБ Ғаллаоролда қарийб 2 млрд. сўмга яқин мукофот пулларини ундирди

МИБ Ғаллаоролда қарийб 2 млрд. сўмга яқин мукофот пулларини ундирди
Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 31.08.2020 йил кунуи ижро хужжатига асосан қарздор “Ғаллаорол туман магистрал газ қувирлари бошқармаси” ҳисобидан ундирувчи У.Исроилов фойдасига 11.908.781 сўм, М.Ахмедов фойдасига 625.562.440 сўм, З.Саъдуллаев фойдасига 556.673.530 сўм, С.Хатамов фойдасига 61.947.654 сўм, Э.Ахадов фойдасига 66.235.730 сўм, М.Сайдазимов фойдасига 625.562.440 сўм мукофот пуллари ҳамда давлат фойдасига 33.744.559 сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Қарздор “Ғаллаорол туман магистрал газ қувирлари бошқармаси”нинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган ва инкассо топшириқномаси қўйилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ижро хужжатида кўрсатилган сумма Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими депозит ҳисоб-рақамига тўлиқ ундирилиб, ундирилган пул маблағлари фуқароларнинг аризаларига асосан банк пластик карталарига ҳамда давлат божи тегишли ҳисоб-рақамга ўтказиб берилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Ғаллаоролда қарийб 2 млрд. сўмга яқин мукофот пулларини ундирди