3 747
Республика бош патологоанатоми пневмониядан ўлим сони нега кўпайиб кетганини тушунтирди
Бу ҳақда Tez News мухбирининг Республика Патологоанатомия илмий-амалий маркази директори, профессор Ражаббой Исроиловдан олган интервьюсида маълум қилинди.
“Коронавирус бошланғич даврида бурунни касаллантирса, кейин ундан кўпайиб, нафас йўлларидан ўпкага тушиши мумкин. Лекин биз ўпкадан ташхис ололмаймиз-ку, унақа усулнинг ўзи йўқ. Вирус ўпкага тушгандан кейин пневмония касаллигини қўзғатяпти. Бу касалликнинг ҳозирги кунда кўпайиб кетиши, бир томондан, коронавирусга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, вирус таъсирида ўпка касалликларининг авж олиши оқибатида пневмония сабаб вафот этганлар сони COVID-19 натижасида ҳаётдан кўз юмган кишилардан кўпайиб кетди. Шунинг учун ҳам ўпка касалланганда ПЦР тестидан ўтмаслик оқибатида пневмониядан ўлим сони кўпайди”, – дейди профессор.
Коронавирусдан қанча киши касал бўлиши, улардан нечтаси вафот этиши махсус диагностика ёрдамида тасдиқланади.
“ПЦР номли қурилма бор, яъни у вируснинг антигенини аниқлайди. Бундан ташқари, иммунофермент таҳлил ҳам мавжуд. Мазкур усуллар ёрдамида организмда вирус бор ё йўқлиги тасдиқлаганидан кейин “коронавирус мавжуд” деган ташхис қўйилади ва ҳисоботга олинади. Иккинчи томондан, агар бемор лабораториявий диагностикадан ўтмаган бўлса, биз — патологоанатомлар томонидан вирус тасдиқланганидан кейин ҳисоботга қўшилади”, – дея таъкидлайди профессор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди