
Бугун, 10 октябрь куни тунда Жиззах вилояти, Зомин тоғ ёнбағирларида қор ёғди. Ушбу ҳодиса акс этган фотолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, мамлакатимизга кириб келган совуқ ҳаво бугун ҳам республика ҳудудида давом этади. Кечаси ҳарорат 3-6 даража, шимолда 0-3 даража совуққача пасаяди ва кундузи 13-17 даражадан юқори бўлмайди, бу 5-7 даражага меъёрдан паст.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқ, шимолда 0-3 даража совуққача, кундузи эса ҳаво 18-20 даражагача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши, ҳарорат 0-5 даражани ташкил этилиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар