13:30 / 10.10.2020
2 002

Самарқандда Malibu’сини жарима майдончасидан чиқариб бериш учун ИИБ ходимига 400 доллар таклиф қилган шахс қўлга олинди

Самарқандда Malibu’сини жарима майдончасидан чиқариб бериш учун ИИБ ходимига 400 доллар таклиф қилган шахс қўлга олинди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ички ишлар органи ходимига пора таклиф қилган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра қўшработлик 20 ёшли Н. терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган ҳолат юзасидан жарима майдончасига жойлаштирилган Malibu’сини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига ички ишлар ходимига 400 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Қайд этилишича, 2020 йил 5 октябрь куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Қўшработ туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н. ИИБ ходимига 400 долларни пора сифатида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Malibu’сини жарима майдончасидан чиқариб бериш учун ИИБ ходимига 400 доллар таклиф қилган шахс қўлга олинди