12:57 / 30.10.2020
1 633

ДТМ: юзлаб сохта ҳарбий тавсияномалар аниқланди

ДТМ: юзлаб сохта ҳарбий тавсияномалар аниқланди
Текширувлар давомида 300дан ортиқ сохта ҳарбий тавсияномалар аниқланди. Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Жорий йилда ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга жами 13107 нафар абитуриентнинг 1828таси қайта текширилди.

Қайта текширув натижаларига кўра, 1828 нафар абитуриентдан 1516 нафари тавсияномага эга экани, 172 нафари сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилгани, 85 нафари хизматни ўтамагани ва 55 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаган бўлса-да, тавсияномага эга эмаслиги тасдиқланди.

Тест натижалари таҳлил қилинганда, 1615 нафар абитуриентдан 128 нафари давлат грантига, 478 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ: юзлаб сохта ҳарбий тавсияномалар аниқланди