20:20 / 12.11.2020
1 825

Cифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди

Cифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди
Пандемия даврида аҳолининг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжи ортишидан фойдаланиб, ноқонуний даромад орттиришга уринаётган шахсларнинг қинғир режаларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Чилонзор тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаролар И.М. ва С.И. хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 105 миллион сўмлик 6000 дона “Gracide-S 1,5г” номли дори воситаларини шартли харидорга 10 100 АҚШ доллари эвазига сотаёган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Н.Д. хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 166,5 миллион сўмлик жами 4500 дона “Бактазон 1,5 г.” номли дори воситаларини шартли харидорга 10 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ходимлар томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Cифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди