19:43 / 11.12.2020
2 434

МИБ фаолиятидан: Ўртачирчиқдаги 96 та оилага бахт қуши қайтди

МИБ фаолиятидан: Ўртачирчиқдаги 96 та оилага бахт қуши қайтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 17 ноябр кунидаги ҳокимлик ва бошқа мутассади идора раҳбарлари иштирокида “Суд ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги масалага бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳамда давлатимиз раҳбарининг 24 ноябрдаги 6118-сонли Фармонида ижро соҳасининг самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор вазифалар белгиланиб, шулар қаторида алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини сифатини тубдан оширишга катта эътибор берилган.

Хозирда бу бўйича Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан алимент ундируви бўйича томонларни келиштириш,оилаларни яраштиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Шундай тадбирлар натижасида биргина Ўрта-чирчиқ тумани бўлими томонидан,туман хокимлиги ва ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тарғибот йўли билан туманда истиқомат қилувчи 96 та оила яраштирилиб, улар билан боғлиқ алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: Ўртачирчиқдаги 96 та оилага бахт қуши қайтди