Собиқ «Абу Сахий» бозорида ука акасини ўлдирди

1 дақиқа ўқиш4.6K
Собиқ «Абу Сахий» бозорида ука акасини ўлдирди
Фото: Видеолавҳадан скрин
Ижтимоий тармоқларда «Тошкент Савдо Маркази» бозорида қотиллик рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, 16 декабр куни соат 16:30 атрофида, Чилонзор туманидаги «Тошкент Савдо Маркази» бозори (собиқ «Абу Сахий» ) ҳудудидаги дўкон ёнида 1995 йилда туғилган фуқаро Н.М. (аввал судланган, ишсиз) акаси, 1991 йилда туғилган фуқаро О.М. билан (илгари судланган, ишсиз) жанжаллашган. Натижада Н.М. ёнидаги пичоғини акасининг кўксига санчиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Олган жароҳати туфайли О.М. касалхонада вафот этди. Шу куни Чилонзор тумани ИИБ томонидан Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Уни топиш чоралари кўрилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?