Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими ўринбосари Убайдулла Очиловнинг фуқаро мурожаатини ётган ҳолда эшитаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳокимлик ахборот хизматининг маълум қилишича, ўринбосар бу ишини ўша пайтда соғлиғида муаммо борлиги билан изоҳлаган.
Видеотасвирлардан англашилишича, фуқаро хонадонида бўлган ўринбосар унга уй-жой олиши учун кўмаклашишини ваъда қилган. Бироқ ваъда ўз вақтида бажарилмагач, фуқаро мулоқот давомида бунга изоҳ сўраган. Ўринбосар Убайдулла Очилов эса айни пайтда уй-жойлар билан шуғулланмаётганини, ундан бу ваколат олинганини билдирган.
Фуқаронинг «2020 йил уй берамиз деб ваъда қилгандингиз-ку», деган саволига «2020 йил келсин-чи, ҳали хат келгани йўқ, келсин, тартиби келсин», деб жавоб берилганидан маълум бўладики, воқеа 2020 йилга қадар содир бўлган.
Мурожаатчи фуқаро у билан ётиб мулоқот қилаётган ҳоким ўринбосарига унга уй берилиши ваъда қилинган гапларни тасвирга туширганини айтади. Ҳоким ўринбосари эса видеоларни йўқотмасликни, имкони бўлса икки-учта нусха қилиб қўйишни маслаҳат беради. Бундан ажабланган мурожаатчи масъулга «Ҳамма мурожаатчилар билан шундай ётиб гаплашасизми?», дея савол беради. Ҳоким ўринбосари эса ҳали тушлик ҳам қилмаганини айтади.
«Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Дилшод Набиев билан суҳбатлашди.
«Воқеа 2019 йилнинг ноябрь ойида содир бўлган экан, ўша пайтда ўринбосарнинг соғлиғида муаммо борлиги сабаб ётиб гаплашишга мажбур бўлган. Буни фуқарога ҳам тушунтирган экан», — деди Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшод Набиев.
Мурожаатчилар билан ётган ҳолда мулоқот қилган ҳоким ўринбосарига қандай чора қўлланилгани ҳозирча номаълум. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
— Shukhrat (@bankir2102) December 23, 2020

Мавзуга оид янгиликлар

Hilton меҳмонхонасидаги юлдузли тўй: Ганя Усмонова иккинчи марта турмушга чиқди (фото, видео)

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг энг қўрқинчли туши (видео)

«Maestro» бадиий гуруҳи Конституциянинг 28 йиллигига бағишланган санъат асари яратди

Сардоба сув омборининг ўпирилиб, сув тошиб чиққан жойи видеоси пайдо бўлди

Шароф Рашидов туманида сел қорамолларни оқизиб кетди (видео)

Самарқандда ёғаётган кучли дўл ва ёмғир сабаб сув тошқини юзага келди (видео)