08:43 / 01.01.2021
1 912

Янги йил дастурхонидаги салат ва бошқа егуликларни қанча вақт сақлаш мумкин?

Янги йил дастурхонидаги салат ва бошқа егуликларни қанча вақт сақлаш мумкин?
Фото: «Домашний очаг»
Янги йил дастурхонига қанча тайёрланмасин пиширилган таом, салат ёки ширинликдан, албатта, ортиб қолади. Қолган егуликларни неча кун истеъмол қилиш мумкинлиги эса барча уй бекалари учун қизиқ эканига шубҳа йўқ.

Салатлар қанча вақт туради?
Янги йил байрами учун турли – сабзавотли, гўштли салатлар тайёрланади ва камдан кам ҳолларда ортиб қолмайди, музлаткичда икки-уч кун туриши мумкин. Уларнинг қанчалик узоқ туриши қандай маҳсулотлар қўшилганига боғлиқ. Энг тез бузиладигани сабзавотли ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда бундай салатларни дастурхонга тортишдан аввалгина тайёрлаш керак, ортганини эса узоқ олиб турмаган яхши.

Майонез ва ёғ қўшилмаган бўлса, қайнатилган ва консерваланган сабзавотлардан тайёрланган салат узоқ вақт туриши мумкин. Бундай салатларни 24 соат музлаткичда сақласа бўлади, айниб қолмаслиги учун эса майонез ёки бошқа қўшимчани дастурхонга тортишдан аввал солинг. Турли компонентлар қўшиб тайёрланадиган оливье сингари салатлар эса узоқ турса, организмга жиддий зарар етказиши мумкинлиги сабаб ҳам бир неча соатдан ортиқ сақламаган маъқул.

Яхна егуликлар
Қандолат плёнкаси ёки контейнерда сақланса, бўлакларга бўлинган гўштли, балиқли ва колбасаларни бир неча кун сақлаш мумкин. Аммо уйда тузланган балиқ маҳсулотларини кесилганидан кейинги бир неча соат давомида тановул қилиш керак.

Бутербродларни ҳам узоқ сақламаслик тавсия қилинади. Чунки ноннинг тез нам тортиб қолиши зарарли бактериялар кўпайишига муҳит яратади. Қизил икра музлаткичда 5-6 кун туриши учун уни шишали, қопқоғи яхшилаб ёпиладиган идишга солган яхши.

Иссиқ таом
Печда пиширилган товуқ ва гўштни музлаткичда икки сутка давомида сақлаш мумкин. Пиширилган таомдан қолган қолдиқларни бошқа бир таомга масалан, пирог, салат ёки қуймоқ ичига начинка сифатида ишлатиш мумкин.

Ширинликлар
Торт ва ширинликларнинг қанчалик узоқ туриши уларнинг креми қайси маҳсулотлардан тайёрланганига боғлиқ. Сариёғ ва қаймоқли кремлар, бошқаларига тайёрланганига нисбатан узоқроқ туради. Сметана қўшиб тайёрланганини эса ўша кечанинг ўзида истеъмол қилиш керак.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги йил дастурхонидаги салат ва бошқа егуликларни қанча вақт сақлаш мумкин?