07:38 / 19.01.2021
2 011

Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишон таъсис этилади

Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишон таъсис этилади
“Ўзбекистон Республкаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2021–2023 йилларда Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:
➖ кинология хизматини сифатли ташкил этиш мақсадида ходимларни рағбатлантириш ва кинологларга 1, 2, 3-даражали кинолог кўкрак нишонларини жорий этиш;

➖ божхона хизмати органлари ҳисобидаги зотдор итларнинг келиб чиқиши бўйича таҳлил ишларини олиб бориш учун “Кинология хизмати” автоматлаштирилган ахборот тизимида алоҳида дастур яратиш;

➖ фуқаролар ва ит боқувчиларга тавсиялар бериш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн режимида ишловчи “Ветеринария хизмати” интерактив хизматини йўлга қўйиш.

Марказ томонидан ветеринария ва даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизматларни кўрсатиш Марказ ҳудудида алоҳида ташкил этиладиган ветеринария клиникаси орқали амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишон таъсис этилади