12:05 / 26.01.2021
1 620

Меҳрибон ота алимент учун 110 млн. сўм тўлади

Меҳрибон ота алимент учун 110 млн. сўм тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг қарори билан фуқаро Р.К.дан ундирувчи Г.А.нинг бир нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро Р.К. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Ҳозирги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда Бюронинг Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор Р.К. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, вояга етгунига қадар ҳисоблаб, 109 млн. 836 минг сўм пулни тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Меҳрибон ота алимент учун 110 млн. сўм тўлади