1 084
Шавкат Мирзиёев: «Бош вазир ва администрация раҳбари рухсатисиз мажлис ўтказган амалдорлар ишдан кетади»

Фото: Президент матбуот хизмати
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари мажлисбозликни камайтириш шартлигини қатъий таъкидлади, дея хабар бермоқда «Дарё».
«Молия, банк ва солиқ соҳаларида бир йил фавқулодда вазият эълон қилдик. Қўчқоровдан бошлаб барча молиячи, банкир ва солиқчилар маҳаллама-маҳалла юриб, аҳоли муаммоларини ўрганади ва ҳал қилади. Мазкур соҳа вакиллари учун пайшанба, жума ва шанба кунлари умуман мажлис ўтказилмайди. Улар фуқаролар муаммосини ўрганади.
Кўплаб амалдорлар мажлис ўтказишга касал бўлган. Ким хоҳласа, ҳар куни соатлаб мажлис ўтказади. Туман ва вилоят ҳокимлари мажлис қиладиган бўлса, бош вазир ва администрация раҳбаридан рухсат олиб, узоғи бир соатлик мажлис ўтказиши мумкин. Аммо уларнинг рухсатисиз мажлис ўтказган амалдорлар ишдан кетади. Амалдорлар соатлаб ўтказган мажлис учун кетган вақтини ёшларнинг муаммосини ўрганиб, ечимини топишга сарфлайди. Президентдан ташқари бирорта раҳбар бир соатдан ортиқ мажлис ўтказмайди», – деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Танзила Нарбаева: Давлат раҳбари муҳим ташаббусларни илгари сурди

Шавкат Мирзиёев аҳолини иш билан банд қилиш қоғозда эмас, амалда бўлиши лозимлиги айтди

Президент топшириғи: барча ҳокимлар мактабларга ҳафтасига камида уч маротаба боради ва ўзи дарс беради

Острогожская билан тил бириктирган собиқ Молия вазири ким эди?

Шавкат Мирзиёев эртага тонгдан видеоселектор ўтказади

Шавкат Мирзиёев ички ишлар тизимидан норозими?