22:21 / 30.01.2021
2 687

Энди фарзандлар ота-онасининг бағрида

Энди фарзандлар ота-онасининг бағрида
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 25.12.2020 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Ф.Ходжиматовдан ундирувчи Н.Ахатжанова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун хар ойда ойлик иш хақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдоридан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлимига келиб тушган.

Қарздор томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўлаб борилади. Шунга қарамай, ажримдаги оиланинг тикланишига ҳисса қўшиш мақсадида қарздор Ф.Ходжиматов ва ундирувчи Н.Ахатжонова иштирокида ўтказилган ҳуқуқий тарғиботлар натижасида ажримдаги ота-она вояга етмаган икки нафар фарзандларининг келажагига бефарқ бўлмай, оилани тиклашди.

Ушбу яраштирув натижасида яна бир ёш оила тикланди ва икки нафар фарзандлар энди ўз отасиининг бағрида эканликларидан жуда бахтиёрлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди фарзандлар ота-онасининг бағрида