12:30 / 04.02.2021
2 387

Янгийўлда мактаб ўқувчисини ўғирлашга уриниш ҳолати юзасидан жиноят иши очилди

Янгийўлда мактаб ўқувчисини ўғирлашга уриниш ҳолати юзасидан жиноят иши очилди
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 8 ёшли қизни бегона эркак олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур кўнгилсиз ҳолатга оид маълумотлар 2 февраль куни ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Тергов департаменти мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар билан бўлишди.

Маълум қилинишича, 29 январь куни соат тахминан 12:10 ларда номаълум шахс Янгийўл шаҳри Самарқанд кўчасида жойлашган 10-сонли ўрта таълим мактаби олдидан ўтиб кетаётганида, мазкур мактабнинг 1-синф ўқувчиси, 2013 йилда туғилган вояга етмаган С.нинг олдига келган. Қизни «отангга олиб бораман ва бозордан ширинлик (шоколад) олиб бераман, онанг айтди», деб алдаб, қўлидан ушлаган ва Самарқанд кўчаси бўйлаб ҳаракатланган.

Кўчанинг темир йўл вокзали олдидан ўтиб кетаётганида, уларни ушбу кўчада кабоб тайёрлаб сотувчи Абдулазиз О. кўриб қолганлиги сабаб номаълум шахс қиз ва унинг сумкасини ташлаб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 3 февраль куни Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми «а» банди (одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгийўлда мактаб ўқувчисини ўғирлашга уриниш ҳолати юзасидан жиноят иши очилди