15:06 / 06.02.2021
1 827

Божхоначилар хонадонда сақланаётган гиёҳвандлик воситаларини фош этишди

Божхоначилар хонадонда сақланаётган гиёҳвандлик воситаларини фош этишди
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланувига қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Бу борада Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда бир қатор тезкор тадбирлар ўтказишди.

Хусусан, ўтказилган тезкор табдирда Тошкент вилояти Янгийўл туманида 2 нафар фуқаролар тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, уларнинг ёнидан 1 дона “Тропикамид” ва 1 дона капсула кўринишидаги “Регапен” дори воситаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Б.Хнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хонадондан 27 дона гугурт қутиларда ҳамда полиэтилен пакетда яшил рангли ўткир ҳидли, “марихуана” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар ва 2 дона елим идишлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида ушбу хонадонда ноқонуний тарзда сақлаб келинган 2 дона 3 литр ҳажмли шиша идишдаги яшил рангли ўткир хидли ўтсимон моддалар ҳамда 3 дона шаффоф полиэтилен пакет парчалари борлиги аниқланди.

Банкалардаги моддалар 716,85 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 3 дона полиэтилен пакет бўлакларида эса 0,1089 гр оғирликдаги “Опий” гиёҳвандлик воситаси қолдиқлари эканлиги маълум бўлди.

Экспертиза текширувлари кўра, хонадондан аниқланган мазкур моддалар “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, оғирлиги 197,36 грамм эканлиги, 1 дона чекиш учун мўлжалланган елим идиш (баклажка)да фаол гиёҳванд модда “Тетрогидроканнабинол” моддасининг излари мавжуд эканлиги фош бўлди.

Юқорида ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 914,21 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси, 0,1089 гр оғирликдаги “Опий” гиёҳвандлик воситаси қолдиқлари ҳамда “Тетрогидроканнабинол” гиёҳванд модда моддасининг излари аниқланиб, ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар хонадонда сақланаётган гиёҳвандлик воситаларини фош этишди