21:46 / 26.02.2021
1 410

Солиқдан бўлган қарийб 2,1 млрд. сўм қарздорлик давлат фойдасига ундирилди

Солиқдан бўлган қарийб 2,1 млрд. сўм қарздорлик давлат фойдасига ундирилди
Жалақудуқ туман давлат солиқ инспекцияси томонидан олиб борилган тадбирлар “ALYORTEKS” МЧЖнинг солиқдан бўлган 2 млрд. 55 млн. 771 минг сўм миқдордаги қарздорликни ундиришда ўз самарасини бермаганлиги натижасида, 01.02.2021 йилда ДСИ томонидан солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижрога қаратилган.

Мазкур қарорга асосан Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими томонидан белгиланган тартибда ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу ҳақда тарафларга маълум қилинган.

МИБ Жалақудуқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, “ALYORTEKS” МЧЖ олдида “Андижон ёғ мой” АЖнинг 2,8 млрд. сўм дебитор қарздорлиги аниқланиб, бу борада белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

“Андижон ёғ мой” АЖнинг дебитор қарздорлиги ҳисобидан “ALYORTEKS” МЧЖнинг солиқдан бўлган қарздорлигини сўндириш мақсадида МИБ Жалақудуқ туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 48-5-моддасига асосан қарздорнинг ҳисоб рақамига инкасса топшириқномаси қўйилди.

Натижада, “Андижон ёғ мой” АЖдан “ALYORTEKS” МЧЖнинг солиқдан бўлган 2 млрд. 55 млн. 771 минг сўм миқдордаги қарздорлигини давлат фойдасига тўлиқ ундирилиши ва ижро ҳужжатининг амалда тамомланишига эришилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқдан бўлган қарийб 2,1 млрд. сўм қарздорлик давлат фойдасига ундирилди