07:00 / 27.02.2021
1 733

Ўзбекистонда вакцинация тадбирлари учун 3 мингдан зиёд эмлаш пунктлари ташкил этилади

Ўзбекистонда вакцинация тадбирлари учун 3 мингдан зиёд эмлаш пунктлари ташкил этилади
21–27 февраль кунлари аҳолини эмлаш жараёнига жалб этиладиган тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши эмлаш бўйича қайта ва тўлиқ тайёргарликдан ўтказилади. Бу ҳақда инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова маълум қилди.

Қайд этилишича, айни пайтда эмланиши зарур бўлган шахсларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, 3 минг 138 та эмлаш пункти, 862 та ҳаракатдаги ва мобил бригада фаолиятини йўлга қўйиш ишлари олиб бориляпти. Битта марказий, ўн тўртта ҳудудий ҳамда 206 та туман (шаҳар) вакцина сақлаш жойи мавжуд бўлиб, улардаги 457 та совиткич, 148 та электр генератори, 121 та термосумка ва термоконтейнерлар шай ҳолатга келтирилди.

«Бундан ташқари, аҳолини коронавирусга қарши эмлашга талаб юқори бўлган тақдирда, ҳудудлардаги спорт иншоотлари ёки бошқа бинолар, ҳозир консервация қилинган тақсимлаш ва саралаш марказларида вакцинация тадбирларини оммавий ташкил этиш режалаштирилган. «Совуқлик занжири» тизимини сақлаган ҳолда вакциналарни ҳудудлар орқали ташиш учун мамлакатимизга ўн еттита авторефрижератор ва икки юз олтита мини-авторефрижератор келтирилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ҳудудий бюроси ҳамкорлигида шу йилнинг 21–27 февраль кунлари аҳолини эмлаш жараёнига жалб этиладиган тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши эмлаш бўйича қайта ва тўлиқ тайёргарликдан ўтказилади
», дея маълум қилган Шаҳло Турдиқулова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда вакцинация тадбирлари учун 3 мингдан зиёд эмлаш пунктлари ташкил этилади