
Тошкентнинг Олмазор туманида 8 март, душанбага ўтар кечаси шаҳар жамоат транспорти иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Воқеа Беруний—Форобий кўчалари кесишмасида содир бўлган.
Ҳодиса жойидан олинган видеоёзувларда Nexia автомобили автобусга урилиб, уни ағдариб юборганини кўриш мумкин. Ҳодиса гувоҳларининг қайд этишича, Nexia’нинг тезлиги юқори бўлган, автобус эса қайрилиб олаётган бўлган.
ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ; ҳодиса вақтида автобус салонида йўловчилар бўлганми ёки йўқ — маълум эмас. ЙТҲ юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилгани йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар