21:20 / 17.03.2021
878

Ангор пахта тозалаш» АЖнинг мол-мулклари аукцион савдоларига чиқарилди

Ангор пахта тозалаш» АЖнинг мол-мулклари аукцион савдоларига чиқарилди
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларига асосан қарздор «Ангор пахта тозалаш» АЖдан давлат фойдасига 1,7 млрд. сўм муддатида тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 3,9 млрд. сўм қарздорликларни ундириш бўйича Мажбурий ижро бюроси Ангор тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари хатланиб, инкассо топшириқномалари қўйилган.

Шунингдек, «Ангор пахта тозалаш» АЖдан қарздорлик эвазига хатланган Ангор тумани Гиламбоб маҳалласида жойлашган «Таллимарон пахта тайёрлов маскани» бино иншоотлари мутахассис томонидан 5,2 млрд. сўмга баҳоланиб, «E-Ijro Auksion» ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилди.

Бундан ташқари, қарздор жамиятга тегишли 12 турдаги мол-мулклари хатланиб, ҳозирда баҳолатиш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Келгусида сотувдан тушган маблағлар ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашга йўналтирилади.

Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ангор пахта тозалаш» АЖнинг мол-мулклари аукцион савдоларига чиқарилди