date
views 1 551

«Ўзстандарт» юзни оқартирувчи воситанинг хавфли эканини аниқлади

«Ўзстандарт» юзни оқартирувчи воситанинг хавфли эканини аниқлади
«Ўзстандарт» агентлиги жиддий хавфга эга «Fade out cream» номли терини оқартиришга хизмат қилувчи косметик воситанинг мамалакатимизга олиб кирилишига тақиқ қўйди.

Маълум қилинишича, ушбу «O‘Tenika» русумли ушбу восита пушти ёрлиқли, сарғиш, оч жигарранг пластик идишда бўлиб, 250 миллиграмм ҳажмга эга. Хавф турига кўра, кимёвий ҳисобланади. Шунингдек, маҳсулот таркибида симоб мавжудлигини аниқланган (ўлчанган қиймати: 0,4 мг/кг). Симоб танада тўпланиб, буйрак, мия ва асаб тизимига жиддий зарар етказиши ҳақида огоҳлантирилган.

Бундан ташқари, маҳсулот репродуктив тизим ва ҳомилага таъсир ўтказади. Маҳсулот косметик маҳсулотлар тўғрисидаги қоидаларга мос келмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзстандарт» юзни оқартирувчи воситанинг хавфли эканини аниқлади