
Ўзбекистонда 21 март ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 81 446 кишига етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 107 кишида COVID-19 тасдиқланган, уларнинг 88 нафари — Тошкент шаҳрида.
Қолган янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
2 нафари Бухоро вилоятида;
4 нафари Қашқадарё вилоятида;
3 нафари Хоразм вилоятида;
9 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 57 нафар, Тошкент вилоятида 15 нафар бемор соғайган бўлиб, ҳозирга қадар республика бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 79 884 кишини ташкил этмоқда (98 фоиз).
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 940 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ 20 март куни бир суткада 126 нафар кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонда 2021 йилдаги янги суткалик антирекорд. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар