08:03 / 28.03.2021
1 878

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кутилмоқда
Ўзбекистонга олиб келиниши ва синовларида бош-қош бўлган Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновга қатор саволлар берилди. Хусусан, «Халқ сўзи» мухбири вакцинанинг нархи билан қизиқди.

«Нархлари ҳали аниқ эмас. Сабаби уни нархлари очиқланмаган, ҳозирча. Биз бу вакцинанинг ишлаб чиқарилишидаги маълум қийматини тўлаб бердик. Ўзбекистон аҳолисига текин бўлади», деди Иброҳим Абдураҳмонов.

Маълумот учун, Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини яратишда коронавирус ташқи оқсили биотехнологик усул билан синтезланиб олинган бўлиб, организмга юборилганда оқсилга нисбатан иммун жавоб ҳосил бўлади. Бундай вакциналар бошқа турдаги вакциналар билан солиштирганда, энг юқори хавфсизлик профилига эга ҳисобланади.

Вазир, шунингдек, ушбу вакцина Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши кутилаётганини маълум қилди.

«Биз тадқиқотларни очиқламаслик шартини қабул қилган эдик. Унга кўра, биз синовларда ва тадқиқотларда иштирок этсак, бизга имтиёзлар берилиши керак эди. Яъни етказиб берилишида, нахрида ва келажакдаги илмий тадқиқотларда имтиёзлар бўларди. Ва ўша учинчи синовларни дунёда биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда ўтказдик, десак тўғри бўлади.

Синовларни самарали ташкил эта олдик ва турли хусусиятларини ўрганиб бердик. Натижада бизни ҳаммуаллиф сифатида ҳамкорларимиз тан олишди. Ўзбекистон вакцинани МДҲ давлатларида Хитой билан биргаликда тижоратлаштириш имкониятига ҳам эга бўлиши кўриб чиқиляпти.

Бу вакцинани Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ҳам яқин кунларда йўлга қўямиз
», деди вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кутилмоқда