Сурхондарё вилоятида жойлашган «Айритом» чегара божхона масканида 1 килограмм «опий» гиёҳванд моддасини ичига ютиб Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси С.А. «Айритом» чегара божхона постида инсон танасини сканерловчи – «Body scan» қурилмаси орқали текширувдан ўтказилган. Ускуна унинг ички аъзоларида номаълум жисмлар борлигини кўрсатган.
Шундан сўнг С.А. Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Сурхондарё вилоят филиалига олиб борилган. Тиббий муолажалардан сўнг қўшни давлат фуқаросининг ичидан 46 дона цилиндрсимон елим халтача чиқариб олинган.
Аниқланишича, елим халтачаларга жами 1 килограмм «опий» гиёҳванд моддаси жойлаштирилган. С.А. ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 1 килограмм «опий»ни шу йўл билан яширинча Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди