23:05 / 02.04.2021
3 442

Жиззахда эр Telegram’даги ёзишмалари сабаб хотинини бўйнидан пичоқлаб ўлдирди

Жиззахда эр Telegram’даги ёзишмалари сабаб хотинини бўйнидан пичоқлаб ўлдирди
Жиззах вилоятида 35 ёшли эр 28 ёшли хотинини пичоқлаб ўлдирди. Воқеа 31 март куни соат тонгги 04:30 ларда улар вақтинчалик ижарада яшаб келаётган хонадонда юз берган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди раиси Мақсуд Райимовнинг маълум қилишича, 35 ёшли эр Ҳ.М. 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.М.нинг Telegram’даги ёзишмаларини ўқиб қолиши ва ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал ушбу мудҳиш ҳодисага сабаб бўлган.

Жанжал оқибатида Ҳ.М. яшаш хонадони меҳмонхонасида ўткир тиғли ошхона пичоғи билан М.М. нинг чап бўйин соҳасига икки маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, аёлнинг ўлимига «бўйин соҳасида санчилиб, кесилган тан жароҳатидан кўп қон кетиши» сабаб бўлгани кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан айбланувчи Ҳ.М. га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда эр Telegram’даги ёзишмалари сабаб хотинини бўйнидан пичоқлаб ўлдирди