Зиёратгоҳдаги ўғри аёл фош этилди

1 дақиқа ўқиш2.4K
Зиёратгоҳдаги ўғри аёл фош этилди
Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан «Хизр Бува» зиёратгоҳида киссавурлик қилиб юрган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 2021 йил 2 апрель куни соат 11:30 ларда номаълум шахс Риштон тумани Бўстон МФЙ.да жойлашган «Хизр Бува» зиёратгоҳида бўла туриб, зиёрат учун келган фуқаролар 54 ёшли Мавлуда У.нинг кийими чўнтагидан 600.000 сўм ва 41 ёшли Соҳибахон Ш.нинг сумкасидан 500.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган 35 ёшли Марғубахон Э. содир этганлиги аниқланди. У процессуал тартибда ушланган ва унинг ёнидан чиққан 875.000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?