date
views 2 308

Бухородаги МЧЖ омборхонасида йирик ёнғин юз берди

Бухородаги МЧЖ омборхонасида йирик ёнғин юз берди
9 апрель куни Бухоро вилояти Олот тумани «Халифа» МФЙда жойлашган «Imronnike» МЧЖ ҳудудидаги омборхонада ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи борган. Ҳодиса оқибатида корхона омборхонаси ички қисмининг тахминан 200 кв.м. майдони ёниб зарарланган. Объектнинг 400 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухородаги МЧЖ омборхонасида йирик ёнғин юз берди