23:13 / 10.04.2021
2 493

Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани учун уч ходим ишдан бўшатилди

Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани учун уч ходим ишдан бўшатилди
Тошкент метрополитени вагон эшиги ёпилмаган ҳолда ҳаракатланган поезд машинистини ишдан бўшатди. Таркибнинг электр-чилангари ва катта устаси ҳам лавозимидан озод этилди.

Хизмат текшируви натижасида, шунингдек, электродепо бошлиғининг таркибларни таъмирлаш бўйича ўринбосарига маошининг 40 фоизи миқдорида жарима тайинланди.

Эътиборлиси, «Тошкент метрополитени» УКнинг хизмат текшируви бошлангани ва унинг натижаси ҳақидаги ҳар иккала хабари фақат рус тилида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни соат чамаси 18:40да Чилонзор йўналишининг «Пушкин» бекатидан «Буюк ипак йўли» бекатига йўлга чиққан таркиб вагонларидан камида биттасининг эшиги очиқ қолди.

Аввалроқ метрополитен маъмурияти ҳолат юзасидан изоҳ бериб, узр сўраганди.

Бу – Тошкент метросида уч кун ичида кузатилган учинчи нохуш ҳолат бўлди. 7 апрелда «Ғафур Ғулом» бекатида поезд ишдан чиқиб, юрмай қолган, 8 апрелда эса Сергели йўналишида ҳаракат 6 соатга авариявий тўхтаб қолганди: янги қурилган метро йўлида носозлик келиб чиқди.

18 мартда эса Сергели йўналиши бошланиш жойида икки поезд тўқнашиб кетган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани учун уч ходим ишдан бўшатилди