15:46 / 17.04.2021
922

Ҳужжатлардаги “мебель қоғозлари” гулқоғозлар бўлиб чиқди

Ҳужжатлардаги “мебель қоғозлари” гулқоғозлар бўлиб чиқди

Айрим шахсларнинг қиймати юқори бўлган товарларни юк ҳужжатларида кўрсатмаган ҳолда мамлакатимизга олиб киришга бўлган уринишларига божхона ходимлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан 3 та темир йўл контейнерида маъсулияти чекланган жамиятлар номига келтирилган “мебель қоғози” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк ҳужжатларига асосан “мебель қоғози” дея кўрсатилган товарлар ўрнига ҳужжатларда қайд этилмаган қиймати 2,1 млрд.сўмлик гулқоғозлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 651,9 млн.сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари хисобланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ҳужжатлардаги “мебель қоғозлари” гулқоғозлар бўлиб чиқди