18:38 / 30.04.2021
2 181

Танишини 1000 долларга «сотган» шахс ушланди


Самарқанд вилояти. 2021 йил апрель ойининг бошларида 28 ёшли А.Ҳалим таниши 37 ёшли И.Орзигулнинг ишончига кириб, унга Туркия давлатидан яхши иш топиб беришини ва у ерга кетишида ҳам ёрдам беришини ваъда қилади.

Унга тегишли фуқаролик паспортини эгаллаб олгач эса, И.Орзигулни фуқаро «С»га 1000 АҚШ доллар эвазига сотишга келишиб, 2021 йил 27 апрель куни соат 22:00 ларда Пастдарғом тумани Тинчлик маҳалласида жойлашган кафелардан бирида фуқаро «С» билан савдолашиб, 1000 АҚШ доллардан 800 АҚШ долларни олаётган вақтида вилоят ИИБ ТЭҚКБ ва Пастдарғом тумани ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан  қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Ҳалимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танишини 1000 долларга «сотган» шахс ушланди